2022-08-31 11:24:04
#Эркак киши доим ўйлайдиган нарсаси:
1. Оила хавфсизлиги.
2. Динда туриб беришлик ёки туриб берадиган иймон эгаси бўлишга интилиш.
3. Рўзғордан ташқари пул орттириб, бошқа реъжаларни амалга ошириш.
4. Ўзига ёқадиган оила барпо қилиш.
Анашу жараёнда умри ўтиб боради.
Лекин ўзгаришлар бўлавермайди.
Даромад паст хали хам.
Оила дабдала, мажбурий хаёт.
Дин фақат фейсбукда, реал хаётда асарини хам тополмайсиз.
Нима қилиш керак?
- Экшн! (Action)
Кескин юриш қилиш керак!
Ойликдан қониқмаяпсизми?
Бекорчи оғайни, улфатлар, селфи кафелар, бекорчи маракаларни йиғиштириб, ишдан келган вақтингиз, чарчаган бўлсангиз хам,
3 соатдан дарс қилинг!
Шундай қилиб 5-15 ой шуғулланиб янги сохани ўрганинг!
Фақат у сохани ўрганиб, яна қул, ишчи бўладиган бўлмасин!
Улфат, зиёфат, махаллада бекор ўтириш, футбол мухлислиги, булар сизни вақтингизни хавога сарфлайди.
Эсланг, хужрага кетган бола, 1-2 йил хеч нарсага чалғимайди.
Директ, яни эътибор битта нарсага қаратилади.
Масалан:
- Мен қурилишда ишлардим ва қониқмасдим.
Шовқин, хавфсизлик йўқ, стресс, ўта кўп чарчаш, шахсий хаёт йўқлиги.
Автомобил олишни унутасиз хатто.
Келажак компьютер билан боғлиқлигини англаб, янги касб ўрганишни бошладим.
08:00-19:00 гача қурилиш.
Яшаш учун пул.
20:00-23:00 гача, бир корхонага бориб компьютерда графикани ўргандим.
Қурилишда 300-500-700$ топардим.
3 ой компьютер графикасини ўрганиб, малака оширишга фирмага кирдим.
Ойлигим 20$ бўлди.
Ажиб а?
3 ой 20$
Кейин 50$ бўлди.
Кейин 2 йил давомида 120$ га чиқди.
Лекин?
Хикмат нимада?
Бу пулга яшаб бўлмасдику?
Ха, бу пулга яшаб бўлмасди.
Дорига пул топа олмасдим.
Пешинда обед қилмасдим, пулим йўқлигидан.
Оилам бор эди, қизчам хам.
Мен 2,5 йил билим олдим!
3 чинчи йили мустақил фирма очдим.
Биринчи ойдаги даромадим 300$
Кейинги ой 500$
Кейинги ой 1200$
Кейинги ой 2300$
Билим хосил беришни бошлади.
Энди даромадим 2500$ дан пастга тушмасди.
Кейин битта заказ ортидан автомобил сотиб олдим, олча ранг Лада 099.
Биринчи автоим!
Кейинчалик ишламасам хам яхши даромад келиб турадиган бўлди.
Яни 37 ёшимда, мен ишлашни тўхтатдим.
Бизнес - ўзи ишлайдиган механизм.
Агар сиз аравада ғишт ташисангиз, бу иш.
Агар чархпалак ясасангиз, бу бизнес!
Хаётда кескин экшнлар қилиб туриш керак!
Ва билинг, енгилликка чиқиш учун ботқоқдан ўтишга чидаш керак!
Шоушенк қамоқхонасидан қочишга, 18 йил деворни қазийди ва икки стадион масофасидаги қуврда, пўқга беланиб сузиб ўтади.
Зато, бир умрлик қамоқда қолмайди!
Баъзида ўзингиз ёқтирмаган, хулқи ёмон аёлингиз билан чидаб яшайсиз.
Баъзида дийнингизга амал қилишга қўйишмайди хожи пошшолар.
Баъзан топаётган маошингиз, Малдив оролларини кўришга етмайди.
Экшн!
Экшн керак хаётда!
Қул бўлиб яшаманг.
Бахтли оила қуринг, анави ялмоғиздан ажраб.
Янги соха ўрганинг қизиқиб.
Хижрат қилинг, агар дийнингиз мухим бўлса.
Орзулар денгизида, эришмай ғарқ бўлманг.
Сиз бир мартта яшайсиз.
Бахтсиз хаётдан сахар касали орттириб яшаманг.
Бургутдек эркин бўлишга интилинг!
@CryptoBlogger2022
1.4K views08:24