Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Расмда Усмонли турк халифалиги вақтидаги ханжар тутган | Signal.uz

#ибрат

Расмда Усмонли турк халифалиги вақтидаги ханжар тутган бола суратини кўриб турибсиз.

Эркаклар эркакдек тарбияланган, тик-ток бўлмаган вақтлар...

Амр ибн Кулсум. 15 ёшида арабларнинг энг кучли Тағлиб қабиласи раиси бўлган.

Зайд ибн Собит. 13 ёшида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таржимони ва ваҳий котиби эди.

Аттоб ибн Усайд. 18 ёшида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотга кетсалар уни Маккага рахбар қилиб қолдирар эди.

Усома ибн Зайд. 18 ёшида мусулмонлар қўшинига қўмондон эди.

Муҳаммад ибн Қосим. 17 ёшида Синд шаҳарлари фотиҳи бўлиб улгурган.

Абдурроҳман Носир. 21 ёшида Андалусиядаги энг буюк давлатга асос солган.

Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёшида Қустантиния (Истанбул) ни фатҳ қилган.

Ҳозирда эса электрдан келдик деса уйда катталар йўқ эдиди дейдиган 20 ёшли сўтақўзилар кўпайиб кетди...

Батафсил
Дунёдаги Вазият