Get Mystery Box with random crypto!

Тезкор муносабат, гап йўқ! Вахший она ушланибди Ижтимоий тар | Tezdantez

Тезкор муносабат, гап йўқ!

Вахший она ушланибди


Ижтимоий тармоқларда бир аёл ўз боласини қийнаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда

Ҳолат Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманининг Андоқсой МФЙ, Андоқсой қишлоғида содир бўлган. 2000-йилда туғилган Х.У. айни дамда Россия Федерациясида бўлган эри билан ўртасида юзага келган келишмовчилик натижасида, жахл устида, боласини қийнаб, тасвирга олиб турмуш ўртоғига юборган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат тўлиқ ўрганилиб, фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

@TezdanTez энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!